Айрим ОТМларнинг 3-4 курс талабалари учун янги фан жорий қилинади

Жамият

image

2021-2022 ўқув йилидан бошлаб хорижий тиллар бўйича мутахассис етиштирувчи олий таълим муассасаларининг 3-4 курс талабалари учун зиёрат туризми фани бўйича ўқув дастури ишлаб чиқилади ва жорий этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг таклифи асосида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тайёрланган Президент фармони лойиҳасида шу ҳақда сўз боради.

Мазкур ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, 2020–2021 ўқув йилининг иккинчи ярим йиллиги (баҳорги семестр)дан бошлаб “Ипак йўли” туризм халқаро университетида, 2021–2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Бухоро ва Термиз давлат университетларида “зиёрат туризм”, “транспорт логистикаси” ва “креатив саноат” (creative industry) магистратура таълим йўналишларида кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.

Шунингдек, зиёрат туризми учун истиқболли мамлакатлар тилини ўрганиш филологияси йўналиши битирувчилари учун олий таълим муассасалари қошида зиёрат туризми мавзусида қайта тайёрлаш курсларини ҳам ташкил қилиш режалаштирилмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистонда байрамлар муносабати билан камида 3 иш кунидан иборат қўшимча дам олиш кунларини белгилаш таклиф қилингани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ туризм

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг