Айрим ОТМларда давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари уч бараварга оширилади

Жамият

image
0:00
0:00
download
Чет тилларини ўқитишга ихтисослаштирилган 207 та мактаб очилади north_east

Чет тилларини ўқитишга ихтисослаштирилган 207 та мактаб очилади

Хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган ОТМларига давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари уч бараварга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан:

•    таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади.

•    умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчиларига замонавий адабиёт, дарслик ва ўқув қўлланмаларини сотиб олиши учун 1 млн сўмдан маблағлар ажратилади. 

2021/2022 ўқув йилида хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган ОТМларига қабул параметрлари икки бараварга, давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари эса уч бараварга оширилади.

2022/2023 ўқув йилидан: 

•    хорижий тилларни ўқитишга ихтисослашган ОТМ битирувчилари томонидан давлат аттестация имтиҳонларини топшириш билан бир қаторда миллий ёки унга тенглаштирилган бошқа етакчи халқаро баҳолаш тизимлари орқали уларнинг билимлари даражасини аниқлаш амалиёти йўлга қўйилади; 

•    ОТМларнинг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши тартиби жорий этилади. 

2021 йил 1 июлдан давлат органларида таълим ташкилотлари ўқитувчиларини шартнома асосида жалб қилиб, ҳафтада камида бир маротаба ходимларни хорижий тилга ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади.

2022 йил 1 январдан хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача қўшимча устама тўланади.

2022 йилдан давлат органларига ишга қабул қилиш ва юқори лавозимга тайинлаш учун хорижий тилни билиш талабгорга қўйиладиган мажбурий малакавий кўникма сифатида белгиланади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ квота

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг