Айрим нашриёт-матбаа корхоналарининг фаолиятига рухсат берилди

Жамият 1291
image

Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарори билан дарслик чоп этувчи нашриёт-матбаа корхонларининг  фаолият юритишига рухсат берилди.

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра:

2020/2021 ўқув йилида умумтаълим муассасаларини дарслик ва ўқув-методик қўлланмалари билан тўлиқ ва ўз вақтида таъминлаш мақсадида уларни нашрга тайёрлаш ҳамда чоп этиш ишларига жалб этилган давлат ва хусусий нашриёт-матбаа корхоналарининг фаолият юритишига рухсат берилди.

Бунда:

•    нашриёт-матбаа корхоналарининг фаолияти ҳудудий Санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан биргаликда санитария-гигиена тадбирларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади;

•    ушбу корхоналарнинг фаолият олиб бориш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилиши, ходимларга овқатланишни ташкил этиш, шахсий гигиеник воситалар билан таъминлаш учун шахсий жавобгарлик тегишли корхона раҳбарлари зиммасига юкланади.

Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги кимёвий тозалаш муассасалари қайта йўлга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар сони 1657 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 357 нафари даволанди ва 6 нафари вафот этган. 

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 13
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×