Чирчиқда мактабдан бола ўғирлашга уриниш ҳақидаги миш-мишлар ўрганиб чиқилди

Жамият 2315
image

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳрида жойлашган 9-сонли мактабдан нотаниш аёл бола ўғирламоқчи бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси тарқатилган хабар юзасидан расмий муносабат билдирди. 

ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси жорий йилнинг 27 сентябръ куни юқоридаги хабар ҳамда аёл кишининг фото суратлари ижтимоий тармоқларда тарқалганлиги ҳолатини ўрганиб чиқди.

Ўрганиш давомида, ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган ушбу суратдаги аёл Бухоро вилоятида туғилган Г.С. эканлиги аниқланди. У дугонасининг илтимосига кўра, унинг қизини ўз фарзанди 2012 йилда туғилган О.О. билан бирга, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 187-сонли умумий ўрта таълим мактабидан олиб келиш мақсадида мазкур мактабга борганлиги, мактабда дугонасининг қизи уни танимаганлиги ҳамда у билан кетишни хоҳламаганлиги сабабли, мактаб ходимларни эътиборига тушган. 

Натижада содир бўлган англашилмовчилик ҳолати туфайли, воқеа бефарқ бўлмаган фуқаролар томонидан Г.С. суратга олиниб, “бола ўғриси” йўсинидаги тасдиқланмаган нотўғри хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқатилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 95
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×