Аёл қизларини урган эри устидан Болалар омбудсманига шикоят қилди
3-саҳифа
−
05 Март
4072Ўзбекистонда аёл турмуш ўртоғи фарзандларига тазйиқ ўтказгани юзасидан Болалар омбудсмани Котибиятига мурожаат қилди. Бу ҳақда Болалар омбудсманининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилинди.
Қайд этилишича, мурожаатчининг эри маст ҳолатда 2008 ва 2012 йилларда туғилган икки нафар қизини урган ҳамда уларга нисбатан турли шаклда тазйиқ ўтказган.
Аёл ҳолат юзасидан ИИБга мурожаат қилган. Бироқ вазият юзасидан мутасаддилар тегишли чора кўрмаган. Аёлнинг қизларига “ҳимоя ордери”ни бериш бўйича аризаси ҳам қаноатлантирилмаган. Бундан норози бўлган аёл ушбу вазиятнинг ҳал қилинишида Болалар омбудсманидан кўмак сўраган.
Болалар омбудсмани сўровига асосан Ички ишлар органлари томонидан ҳолат ўрганилди ҳамда 31 январь куни мурожаатчининг ўзига ва икки нафар қизига ҳимоя ордерлари расмийлаштирилган.
“Аёлнинг турмуш ўртоғи ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш масаласини ўрганиш билан биргаликда унга ҳимоя ордери доирасидаги тақиқлар ва уларни бузишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида огоҳлантирилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бухорода 15 ёшли ўсмир Болалар омбудсманига онасининг тазйиқидан шикоят қилганди.
LiveБарчаси