15 ёшли ўсмир Болалар омбудсманига онасидан шикоят қилди
Жамият
−
27 Февраль
8259Бухорода 15 ёшли ўсмир Болалар омбудсманига онасининг тазйиқидан шикоят қилди. Бу ҳақда котибиятнинг расмий саҳифасида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Бухоро вилоятида яшовчи 15 ёшли M.M. (ўғил бола) нинг онаси унга узоқ вақт давомида тазйиқ ўтказиб келгани сабаб бола 2023 йилдан буён бувисининг қарамоғида яшаб келган.
Шунингдек, M.M. нинг отаси алимент мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлиги учун озодликдан маҳрум қилинган. Синглиси ва ўзини онаси қарамоғига берилишидан норозилигини билдириб, амалий ёрдам сўраган.
Болалар омбудсманининг сўрови асосида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан мазкур оиланинг ижтимоий вазияти атрофлича ўрганилган. Жумладан, Бухоро вилояти Жондор тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ҳолатни ўрганиши давомида ҳақиқатдан ҳам боланинг устун манфаатларини она эмас, бувиси таъминлай олиши тўғрисидаги берилган хулосаси асосида M.M. га ва унинг синглисига бувиси расмий равишда васий этиб белгиланган.
“Мазкур оиланинг ижтимоий масалалари келгусида ҳам Болалар омбудсмани ва мутасаддилар кузатуви остида бўлиб, зарур ҳолларда тегишли кўмак кўрсатиш чоралари кўрилади”, дейилади хабарда.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси