“Аякс” Европани даҳшатга солмоқда

Спорт

image

Кеча, 16 апрель куни тунда ЕЧЛнинг чорак финал жавоб баҳслари ўтказилди. 

Мусобақа фаворитларидан бири дея эътироф этилаётган Италиянинг “Ювентус” клуби ўз майдонида Аместердамнинг “Аякс” клубини қабул қилди.

Муросасиз кечган баҳсда туринликлар 28-дақиқада Криштиану Роналдунинг голи эвазига олдинга чиқиб олган эди. Аммо биринчи бўлимнинг ўзида голланд клуби мувозанатни тиклади. 34-дақиқада ван де Бек аниқ ҳаракатни амалга оширди.

Иккинчи таймда “Аякс” жамоасининг ҳужумлари бироз хавфли чиқа бошлади. Бу узоқ куттирмай, 67-дақиқада ўз самарасини берди. Матиас де Лигт боши билан тўпни “Ювентус” дарвозасига жойлаб қўйди. Қолган вақт давомида ҳисоб бошқа ўзгармади.

“Ювентус” – “Аякс” 1:2 (1:1, 0:1).

Турин шаҳри, “Альянц Стэдиум” стадиони.

Голлар: 1:0 – 28 Роналду, 1:1 – 34 ван де Бек, 1:2 – 67 де Лигт.

“Ювентус”: Шенсни, Ругани, Алекс Сандро, Де Шильо (Жоау Канселу, 64), Бонуччи, Джан, Пьянич, Матюиди, Бернардески (Бентанкур, 80), Роналду, Дибала (Кин, 46).

“Аякс”: Онана, Блинд, де Лигт, Велтман, Мазрауи (Синкгравен, 11; Магальян, 82), ван де Бек, Зиеш (Хунтелар, 88), Тадич, Шене, Нерес, де Йонг.

Огоҳлантиришлар: Жан (69), Роналду (90+3).

Дастлабки ўйин: 1:1.


Мақола муаллифи

Теглар

Ювентус ЕЧЛ Аякс

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made