“Аякс” собиқ футболчиси 3 йиллик комадан чиқди
Спорт
−
30 Март 2020
8493"Аякс" клубининг собиқ футболчиси Абдулхақ Нурий 2 йилу 8 ойдан сўнг кома ҳолатидан чиқди. 22 ёшли футболчи мустақил равишда овқатланиши, юриши ва ўтириши мумкин. Футболчи 2017 йилнинг 8 июль куни "Вердер"га қарши учрашувда ҳушидан кетиб майдонга йиқилганди. Шифокорлар 15 дақиқа мобайнида уни ҳушига келтириш учун ҳаракат қилган. Бироқ улар буни уддалай олмагач, Нурий вертолётда касалхонага олиб кетилган.
Шифокорлар Абдулҳаққа оғир аритмия - юрак уриш тезлигининг кескин ўзгариши ташхисини қўйишди. Унда миянинг тикланмайдиган шикастланиши борлиги боис, футболчи кома ҳолатига тушиб қолганди. У ҳеч қачон юра олмайди, гаплаша олмайди, одамларни таний олмайди ва овқатланмайди, деб тахмин қилинган эди. Орадан 2 йил 8 ой ўтгач Нурий ўзига келди.
Унинг соғлиғи кундан кунга яхшиланиб бормоқда. Футболчи тез орада оёққа туриб кетиши кутилмоқда.