“Бавария”нинг икки аъзоси МЮ аъзосига айланди

Спорт

image

Футбол бўйича Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси Маттейс де Лигт Германиянинг “Бавария” клубидан Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубига ўтди. Бу ҳақда МЮ матбуот хизмати хабар берди.

25 ёшли футболчи билан келишув 2029 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Шунингдек, марокашлик ҳимоячи Нуссаир Мазрауи ҳам “Бавария”дан “Манчестер Юнайтед”га ўтди.

Де Лигт 25 ёшда ва у фаолияти давомида “Аякс” ва Италиянинг “Ювентус” клубларида ўйнаган. Ҳимоячи Нидерландия, Италия ва Германия чемпиони ҳисобланади. 26 ёшли Мазрауи эса “Аякс” билан уч карра Нидерландия чемпиони бўлган, Бундеслигада ҳам ғолиб бўлган.

Мазрауи ва де Лигт “Аякс”да “Манчестер Юнайтед”нинг амалдаги бош мураббийи Эрик тен Хаг қўл остида ўйнаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Аякс Бавария Маттейс де Лигт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made