Аввал ўзингга боқ... Кремль Байденнинг танқидига жавоб қайтарди
Олам
−
03 Ноябрь 2021
11874Россия Президенти Владимир Путиннинг Матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ Президенти Жо Байденнинг Россиядаги ўрмон ёнғинлари ҳақидаги сўзларига жавоб қайтарди.
“Тундра ҳақиқатан ҳам ёнмоқда, лекин унутмаслигимиз керакки, Калифорнияда ҳам ўрмонлар ёнмоқда, Туркияда ва дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам ўрмонлар ёнмоқда. Айнан шулар биз дуч келаётган иқлим ўзгаришининг оқибатлари”, деган у.
Унинг сўзларига кўра, Кремль Америка Президентининг танқидига қўшилмайди. Бундан ташқари, Владимир Путин Россиянинг бу йўналишдаги ҳаракатлари ҳақида Байденга шахсан айтиб бера олади.
Песков Россия нафақат ёнғинларга қарши курашаётганини, балки энергия балансини диверсификация қилаётганини ва бу аллақачон ўз натижасини берганини таъкидлаган.
“Ишончим комилки, икки Президентнинг навбатдаги мулоқоти бўлиб ўтганида, Путинда Байденга иқлим бўйича нима қилаётганимиз ҳақида айтиб бериш учун ажойиб имконият бўлади”, деган Матбуот котиби.
Эслатиб ўтамиз, иқлим саммити ўтказилаётган Глазгодаги матбуот анжуманида Жо Байден Россия ва Хитойни Римдаги G20 форумида иштирок этмагани учун танқид қилганди.
Маълумот ўрнида, Россия Президенти ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин юқоридаги тадбирда шахсан қатнашмади.
LiveБарчаси