“Унинг тундраси ёнмоқда”. Байден Путинни танқид қилди 

World

image

АҚШ Президенти Жо Байден Римдаги G20 йиғилишида Россия ва Хитой “иштирок этмаганини” таъкидлаб, Россия Президенти Владимир Путин иқлим бўйича нима қилмоқчилиги ҳақида маълумотга эга эмаслигини айтди.  

Таъкидланишича, Байден Глазгодаги матбуот анжуманида Хитойни танқид қилиб, у ўзини дунё етакчиси деб даъво қилаётганини, лекин G20 каби форумларда қатнашмаслигини ҳам айтган. 

“Россияда Путин билан ҳам худди шундай. Унинг “тундраси ёнмоқда”. Унинг тундраси том маънода ёнмоқда. Унинг иқлим билан боғлиқ жуда жиддий муаммолари бор, лекин у бирон иш қилиш истаги ҳақида индамаяпти”, деган Байден. 

Маълумот ўрнида, жорий йил 31 октябрдан 12 ноябргача Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Шотландияда Бутунжаҳон иқлим конференцияси бўлиб ўтмоқда. 1 ва 2 ноябрь кунлари жаҳон етакчилари саммити бўлиб ўтди. Путин Глазгога бормади ва саммитда масофадан туриб ҳам иштирок этмади. Унинг Матбуот котиби Дмитрий Песков Глазгода бундай имконият тақдим этилмаганини тушунтирди.


Tags

Rate Count

633

Rating

3

Rate this article

Share with your friends