Автобусда қизнинг юзига тупурган эркак қамалди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида эркак автобусда жанжал кўтариб, қизнинг юзига тупургани хабар қилинганди. Мазкур ҳолатни содир этган шахс 10 суткага қамалди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжатлари билан танишди.

Ҳолат жорий йилнинг 28 ноябрь куни тахминан соат 17:30 ларда Учтепа тумани ҳудудида ҳаракатланаётган автобусда юз берган. Йўловчилар 1992 йилда туғилган Б.О. ҳамда 2001 йилда туғилган М.С.лар ўртасида оғзаки тортишув вужудга келган ва Б.О. қизнинг юз қисмига тупурган ва турли хил сўзлар билан сўкинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан фуқаро Б.О.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судига юборилганди.

Кеча, 3 декабрь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида мазкур ҳуқуқбузарлик кўриб чиқилди. Унга кўра, ҳуқуқбузар Б.О. юқорида қайд этилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 10 (ўн) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шунингдек Б.О. ҳисобидан Тошкент шаҳар ИИББ Махсус Қабулхона фойдасига 562 минг сўм ундирилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Фарғона шаҳрида автобусни мажбуран тўхтатиб, жамоат тартибини бузган шахс 5 суткага қамалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Автобус қиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг