“Авто 60 ой” раҳбари ва “Ҳумо вайнес”га суд ҳукми ўқилди (видео)
3-саҳифа
−
10 Июль
14667Кеча, 9 июль куни Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида “Авто 60 ой” МЧЖ раҳбари Баҳодиров Жамшид Бахтиёрович, “Ҳумо вайнес” номи билан танилган блогер Ҳумоюн Махамаджонов ва “Медиа+24” МЧЖ раҳбари А.Алимжоновга нисбатан очилган жиноят иши бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот котиби Зокиржон Қўзибоев QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Суд ҳукмига кўра, Жамшид Баҳодиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “в” банди (Фирибгарлик) ва 243-моддасида (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2021 йил 29 мартдаги ҳукми билан тайинланиб ўталмай қолган жазоси, Жиноят кодексининг 60,61-моддаларига асосан қисман қўшиш йўли билан Жамшид Баҳодиров 9 йил 8 ой озодликдан маҳрум қилинди. Жазо қаттиқ тартибли колонияларда ўтаттирилиши белгиланди.
Алимжонов эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “в” банди (Фирибгарлик) ва 243-моддасида (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил, 8 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Ҳумоюн Махамаджонов Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “в” банди (Фирибгарлик) ва 243-моддасида (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил, 8 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Жабрланувчилар ва фуқаровий даъвогарларнинг фойдасига етказилган зарарларни ундириш белгиланган.
Ҳукмдан норози томон, ҳукм эълон қилинган кундан, судланувчилар, жабрланувчилар ва фуқаровий даъвогарлар эса ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят беришга, прокурор эса протест билдиришлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг март ойида “Авто 60 ой” МЧЖ раҳбари ва мансабдорларига нисбатан очилган жиноят иши бўйича ушбу МЧЖ раҳбари Жамшид Баҳодировга нисбатан 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь