Австрияда мажбурий эмлашга қарши намойишлар бўлмоқда
Олам
−
12 Декабрь 2021
2799Австрия шаҳарларида ўн минглаб одамлар COVID-19 тарқалишини олдини олиш чораларига, жумладан мажбурий эмлашларга қарши норозилик намойишлари ўтказмоқда. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.
Намойишчилар фикрича, одамлар эмланиш ёки эмланмасликни ўзлари ҳал қилиш эркинлигига эга бўлиши керак. Бироқ ҳукумат эмланиши рад қилганларни 3 600 еврогача (4,000 доллар) жаримага тормоқда. Жаримадан бош тортганлар эса тўрт ойга қамалиши мумкин.
Маълумотларга қараганда, 11 декабрда Венада бўлган намойишда 44 минг киши иштирок этган. Шунингдек, кичик намойишлар Клагенфурт ва Линз шаҳарларида ҳам ўтказилган.
Бундан ташқари, намойиш иштирокчилари кўтарган баннерларда "Мажбурий эмлаш йўқ", "Биз – халқмиз", "Қаршилик" деган жумлаларни кўриш мумкин.
Маълумот учун, 8,9 миллион аҳолига эга Австрияда пандемия бошланганидан бери 1,2 миллион одам инфекцияга чалинган ва 13 000 дан ортиқ ўлим ҳолати тасдиқланган.
Шунингдек, мамлакат аҳолисининг қарийб 68 фоизи тўлиқ эмланган, бу Ғарбий Европадаги энг паст кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь