Австрия сурияликларга ватанига қайтиши учун пул бермоқчи

Олам

image

Австрия ҳукумати сурияликларга ўз мамлакатига қайтиши учун 1000 евро миқдорида бонус тўлашга тайёр. Бу ҳақда Австрия канцлери Карл Неҳаммер ўзининг Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

“Австрия ўз ватанига қайтишни хоҳловчи сурияликларни 1000 евро миқдоридаги бонус билан қўллаб-қувватлайди. Мамлакат қайта тикланиш учун ўз фуқароларига муҳтож”, деб ёзган у.

Канцлернинг сўзларига кўра, Австрияда суриялик фуқароларга бошпана бериш бўйича аввалги тартиблар тўхтатилади.

Сурияда Башар Асад режими қулаганидан сўнг Европа мамлакатлари сурияликларга бошпана бериш бўйича аризаларни кўриб чиқишни тўхтатган. Австриядан ташқари Германия, Буюк Британия, Нидерландия, Швеция ва бошқа давлатлар ҳам бу типдаги аризаларни кўриб чиқмаяпти.

Маълумот учун, Австрияда бугунги кунда жами 100 мингга яқин сурияликлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 декабрь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Башар Асад режими ағдарилгандан сўнг суриялик қочқинлар ўз ватанига хавфсиз ва ихтиёрий тарзда қайтишини таъминлаш учун Сурия-Туркия чегара ўтказиш пунктини очишни эълон қилганди. Қайд этилишича, ушбу ўтказиш пункти 2013 йилдан буён ёпиқ бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Австрия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг