Туркия чегара ўтиш пунктини суриялик қочқинлар учун очади

Олам

image

Кеча, 9 декабрь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Башар Асад режими ағдарилгандан сўнг суриялик қочқинлар ўз ватанига хавфсиз ва ихтиёрий тарзда қайтишини таъминлаш учун Сурия-Туркия чегара ўтказиш пунктини очишни эълон қилди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу ўтказиш пункти 2013 йилдан буён ёпиқ эди.

“Кеча Сурия учун қоронғи давр тугади, янги, ёрқин бир саҳифа бошланди. Сурияда ўзгаришларнинг кучли шамоли барча сурияликларга, айниқса, бошпана изловчиларга фойда келтиради”, дейди Туркия Президенти Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишида.

Маълумот учун, Туркия Суриядаги 900 километр узунликдаги чегара орқали 2011 йилдан бошлаб 3 миллиондан ортиқ суриялик бошпана изловчини қабул қилган. Асад режими ағдарилганидан сўнг юзлаб сурияликлар ватанларига қайтиш учун чегара томон йўл олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ўтиш даврида Сурияни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг