Австралияга таҳдид солган офат ҳақида маълумот берилди

Олам 3173
image

Австралия жануби-шарқидаги катта тошқинларнинг асосий босқичи тугагади. Бу ҳақда мамлакат расмийлари эълон қилди, деб хабар бермоқда "Reuters".  

Ёмғирлар тўхтаб, вазият яхшиланганига қарамай, расмийлар аҳолиси кўп бўлган Янги Жанубий Уэльс штатида, шу жумладан Сиднейда сув сатҳи кўтарилиши мумкинлигидан огоҳлантирган. 

Янги Жанубий Уэльс Бош вазири Глэдис Бережикляннинг сўзларига кўра, сўнгги 24 соат ичида тошқин туфайли 6 000 дан ортиқ одам эвакуация қилинган. 

"Биз ҳали ҳам минг-минглаб одамлар эвакуация хавфи остида эканликларини, дарёлар тошиб кетиши мумкинлигини унутмаслигимиз керак", деган Бережиклян. 

Австралия Суғурта кенгашининг таъкидлашича, уларга 17 000 дан ортиқ даъволар келиб тушган, уларнинг умумий қиймати 254 миллион Австралия долларидан ошган, аммо шу пайтгача тошқинларда ҳалок бўлганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. 

Аввалроқ, Австралиянинг шарқий ҳудудларида ёғаётган кучли ёмғир туфайли тошқинлар юзага келгани, натижада 18 мингга яқин одам эвакуация қилингани ҳақида хабар бергандик. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 83
Рейтинг: 3.1
t
×