Австралияга навбатдаги офат таҳдид солмоқда 

Олам

image

Австралиянинг шарқий ҳудудларида ёғаётган кучли ёмғир туфайли тошқинлар юзага келди, натижада 18 мингга яқин одам эвакуация қилинди. Бу ҳақда "Sky News" хабар бермоқда.  

Таъкидланишича, эвакуация тўғрисидаги қарор Янги Жанубий Уэльс штати ҳокимияти томонидан 20 март куни қабул қилинган. 

Қутқарув хизматлари камида 54 минг киши яшаш жойларини тарк этишга мажбур бўлган, деб ҳисобламоқда. 

Кучли ёмғирлар 24 март кунига қадар давом этиши кутилмоқда. 

Австралия Бош вазири Скотт Моррисоннинг сўзларига кўра, Янги Жанубий Уэльсдаги 35 та аҳоли пункти изоляция қилинган. 

Бундан ташқари, табиий офат билан боғлиқ ҳолда 700 дан ортиқ қутқарув ишлари амалга оширилган. 

Маълумот ўрнида, бир йил олдин штат ҳудудлари кенг миқёсли ўрмон ёнғинларидан азият чекканди, ҳозирда ўша ҳудудларда ҳар 50-100 йилда бир марта содир бўладиган ёмғир ёғмоқда. 

Янги Жанубий Уэльс Бош вазири Глэдис Бережикляннинг айтишича, штатдаги 38 та туман табиий офат зонаси деб эълон қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Австралия ёмғир

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг