Австралияда ташландиқ кема бутун бир оролга айланди (видео)

Бу қизиқ

Австралия қирғоқларида XIX асрга тааллуқли ташландиқ кема бор. У дарахтлар билан қоплангани учун бутун бир оролга айланган. Бу ҳақда “Sea News” хабар бермоқда.

“City of Adelaide” пароходи Шотландияда қурилган ва 1863 йилнинг 22 декабрь куни сувга туширилган. Кема Австралия ва Гавайи ороллари ўртасида мунтазам йўловчи ташиган.

Орадан бир неча йил ўтгач, пароходни елканли кемага айлантиришган. Бир сафар у Кокл кўрфазида қумга ботиб қолди ва шу таҳлит ҳозирги кунгача қолиб кетди.    

Иккинчи жаҳон уруши вақтида “City of Adelaide” қолдиқларидан Австралия ҳарбий-ҳаво кучларининг бомбардимончи самолётлари учун фойдаланилди.

Ҳозир у дарахтлар билан қопланган бўлиб, худди ястаниб ётган оролга ўхшайди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Австралия

Баҳолаганлар

172

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг