Австралияда самолёт тимсоҳлар маконига қулади. Қурбон бор

Олам

image

Австралияда самолёт дарёга қулаши оқибатида учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда “News” нашри хабар берди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, ҳалокат кеча, 12 январь куни маҳаллий вақт билан соат 10:20 атрофида юз берган. Самолёт Дарвин шаҳридан 60 км шимоли-шарқда жойлашган Мидл-Пойнт қишлоғидаги тўғонга қулаган. Полициянинг таъкидлашича, тўғон тимсоҳлар макони ҳисобланади.

Ҳодиса оқибатида самолётнинг қаноти шикастланган. Оқибатда у тўлиқ ишдан чиққан. Самолёт ерга қулаган ва ёниб кетган. 

Самолёт бортида икки киши бўлган.  Улардан бири – 29 ёшли йўловчига зарар етмаган ва у воқеа жойидан олиб чиқилган, аммо 63 ёшли учувчи ўлик ҳолда топилган.

Эслатиб ўтамиз,  жорий йилнинг 9 январь куни маҳаллий дрон Лос-Анжелес ҳудудида ўрмон ёнғинлари билан курашаётган CL-415 Super Scooper самолёти билан тўқнашиб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Австралия тимсоҳ самолиёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг