Австралияда А Серия учрашуви ўтказилиши тасдиқланди

Спорт

image

А Серия президенти Эцио Симонелли “Милан” ва “Комо” ўртасидаги Австралияда ўтказилиши режалаштирилган А Серия учрашуви белгиланганидек бўлиб ўтишини маълум қилди. Бу ҳақда “Ansa” хабар берди.

Аввалроқ, А Серия раҳбарияти Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) томонидан қўйилган айрим қабул қилиб бўлмайдиган шартлар туфайли ўйиннинг ўтказилиши хавф остида қолганини хабар қилган эди. Бироқ Симонеллининг айтишича, музокаралар давом этган ва муаммолар ҳал этилган.

Унинг сўзларига кўра, асосий масала — ўйин ҳакамларини тайинлаш билан боғлиқ муаммо собиқ италиялик машҳур ҳакам, ҳозирда FIFA Ҳакамлар қўмитаси раиси бўлган Пьерлуиджи Коллина билан ўтказилган музокаралардан сўнг бартараф этилган.

“Бизга қўйилган айрим шартлар бўйича жиддий шубҳалар бор эди. Масалан, Осиё федерацияси ҳакамларидан фойдаланиш таклифи биз учун қабул қилиб бўлмас эди, чунки биз италиялик ҳакамларимизга катта ишонч билдирамиз. Коллина эса осиёлик ҳакамларнинг юқори савиясига ишонтирди ва учрашувни бошқариши мумкин бўлган бир нечта номзодларни кўрсатди. Бу энг мураккаб масала, энг катта тўсиқ эди, бироқ биз уни Коллинанинг кафолати туфайли енгиб ўтдик”, дейди Симонелли.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания Ла Лигасининг Майамидаги ўтказилиши режалаштирилган ўйини бекор қилинган эди. Лига бу қарорни “Испаниядаги ноаниқлик” билан изоҳлаган. Шунингдек, “Реал Мадрид”нинг Испания Олий спорт кенгашига киритган ши ҳам ма мураккаблаштириб жараённи олдинга сурган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

А Серия “Милан” “Комо”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг