Австралия Киевдаги элчихонасини қайта очмоқчи
Олам
−
17:35
600Австралия 2022 йил 22 февралда ёпилган Киевдаги элчихонасини қайта очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат вице-президенти Ричард Марлз маълум қилди.
Унга кўра, ҳукумат Украинадаги элчихонасини қайта очишни хоҳлайди, аммо дипломатик ходимлар хавфсизлигини таъминлаш ишлари ҳали тугалланмаган.
“Биз жанговар ҳаракатлар зонасида бинони очиб, ундаги барча одамлар учун хавфсиз бўлишига ишонч ҳосил қилишимиз керак,” деди Марлз.
Шунингдек, у Австралия ҳукумати Украина ҳукумати билан яқиндан ҳамкорлик қилишини ва можаролар даврида уни қўллаб-қувватлашини қайд этган.
“Биз улар билан элчихонани Киевда қайта очиш масаласида ишлашда давом этамиз ва барча хавф ҳамда таҳдидларни баҳолаймиз,” деди вице-президент.
Маълумот учун, 2022 йил февралида Россиянинг Украинага босқинидан сўнг Австралия Киевдаги элчихонасини Польшага кўчирган. 2023 йил июнь ойида Австралия Ташқи ишлар вазирлиги хавфсизлик сабабли Украинадаги дипломатик ваколатхонаси ишини қайта тиклашни режалаштирмаётганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Украинадаги элчихонаси бугун, 20 ноябрь куни Украинага муҳим ҳаво ҳужуми бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган ва шу сабабли элчихона ёпилишини билдирганди.
LiveБарчаси