“Аватар-2” фильмининг суратга олиш ишлари якунланди

Маданият-санъат 5959
image

Режиссёр Жеймс Кэмерон "Аватар-2" фильмининг суратга олиш жараёнлари тугагани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда "Cinema Blend" портали хабар бермоқда.

Бундан ташқари, кинорежиссёрнинг сўзларига кўра, "Аватар-3" фильмини суратга олиш ишлари 95 фоизга якунланган. 

Суратга олиш ишлари 2017 йилда Янги Зеландияда бошланган. Иш белгиланган жадвалга мувофиқ амалга оширилган.

Лекин, 2020 йил март ойида бутун дунёга тезлик билан тарқалган COVID-19 пандемияси сабабли Кэмероннинг жамоаси суратга олиш ишларини тўхтатишга мажбур бўлган. 

"Аватар" тўртта фильмдан иборат бўлиши эълон қилинган. Биринчи фильмнинг давоми бўлган "Аватар-2" 2022 йил 16 декабрда экран юзини кўриши кутилмоқда.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 192
Рейтинг: 3
Теглар
t
×