Audi ва Volkswagen ўз логотипини ўзгартирди
Технология
−
25 Март 2020
10525Коронавирус пандемияси даврида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) барча одамларни 1 метр масофани сақлашга чақирмоқда. Шифокорларнинг сўзларига кўра, ушбу чора COVID-19 тарқалиши суръатини секинлаштиради. Худди мана шу қоидага Volkswagen ва Audi компаниялари ҳам амал қилди.
Audi 1934 йилдан буён ўзгармай келаётган халқаларининг орасини очди. Халқалар ёйилганда экранда “масофани сақланг”, деган ёзув пайдо бўлади. Қачонки, улар яна қайта бирлашса, “ҳамжиҳат бўлинг”, деган сўзларни ўқиш мумкин.
Volkswagen ҳам, ўз навбатида, логотипидаги “V” ва “W” ҳарфларини ажратди.
“Volkswagen’да биз анъанавий равишда барча иқирозларда бирга бўламиз ва доим бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз. Биргаликда ушбу инқирозни енгиб ўтишга имкон берадиган янги усул ва ечимларни топишга ишонамиз. Ҳозир, энг муҳим, гигиена қоидаларини юқори интизом билан бажаришимиздир. Хавфсизликда қолинг – масофани сақланг!”, дейилади компания томонидан ишланган роликда.
Аввалроқ, Япониянинг Nissan автомобиль компанияси ўз логотипини ўзгартиргани ҳақида маълум қилган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь