ATP 250: Надаль ва Монфис чемпионлик учун беллашади
Спорт
−
08 Январь 2022
2479Бугун, жаҳоннинг олтинчи ва 21- рақамли ракетка усталари ҳисобланган Рафаэль Надаль ва Гаэль Монфис Австралияда ўтаётган ATP 250 турнирининг финал босқичига йўл олди.
Надаль финал чиптаси учун Мельбурн шаҳрида Максим Кресси билан, Монфис эса Аделаидада Карен Хачанов билан “ҳисоб-китоб” қилди.
Испаниялик теннисчи кетма-кет 19 (2004-ҳозирги кун), франциялик теннисчи 18 (2005-ҳозирги кун) йилдан буён мавсум давомида энг камида битта мусобақанинг финалига иштирок этиб келмоқда. Улар фаол серийали ракетка усталари орасида пешқадамлардан ҳисобланишади. Энг яқин таъқибчи эса 16 (2006-2021) йилдан буён финалларда иштирок этган ва бугунги кунда айнан Австралияда можароларга ўралашиб қолган Новак Жоковичдир.
Эслатиб ўтамиз, ATP 250 мусобақасининг умумий мукофот жамғармаси 521 минг АҚШ долларини ташкил қилади. Ғолиб спортчи 250 рейтинг очкосини қўлга киритади.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь