“Атлетико” футболчилар трансфери учун қанча сарфлагани маълум бўлди

Спорт 1106
image

Аввалроқ, “Атлетико Мадрид” бош мураббийи Диего Симеоне футбол тарихида трансферлар учун 1 миллиард евродан кўпроқ пул сарфлаган 6-мураббийга айлангани ҳақида хабар берган эдик.

Жамоа раҳбарияти эса охирги 10 мавсумда янги футболчилар сотиб олиш учун жами 996 миллион евро сармоя киритди.  Бу ҳақда “Get Spanish Football News” нашри хабар бермоқда.
 
Айнан шу давр мобайнида клуб футболчиларни сотишдан 932,25 миллион евро даромад олган. Аммо бу рақамлар расмий эмас, чунки “матрасчилар” бошқа клублар билан молиявий келишувларни ошкор қилмайди.

Маълумот учун, 2020-2021 йилги мавсумда “Атлетико” 86 очко билан Ла Лига чемпионлигини қўлга киритди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 16
Рейтинг: 3.1
t
×