Атиги 50 йил ичида ёввойи ҳайвонлар сони 73 фоизга қисқарди

Бу қизиқ

image

1970 йилдан 2020 йилгача ёввойи ҳайвонлар популяцияси 73 фоизга камайди. Бунинг асосий сабаби инсон фаолияти эканлигини айтилмоқда. Бу ҳақда Лондон зоология жамияти хабар берди.

Қайд этилишича, мутахассислар ҳайвонлар сони ҳақидаги маълумотларни илмий журналларда, ноҳукумат ташкилотлар нашрларида ва бошқа ишончли илмий манбаларда чоп этилган тадқиқотлардан йиғади. Ушбу маълумотлар асосида ер усти ва сувда яшовчи деярли 5,5 минг турдаги ёввойи ҳайвонларнинг популяцияси ҳолати таҳлил қилинмоқда.

Маълумотларга кўра, энг оғир вазият Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасида кузатилмоқда. Ушбу ҳудудларда популяция 50 йил ичида 95 фоизга камайган. Африкада ҳам вазият мураккаб: у ерда ёввойи ҳайвонлар сони 76 фоизга қисқарган. Осиё ва Тинч океани минтақасидаги давлатларда қисқариш 60 фоизни, Шимолий Америкада 39 фоизни, Европада эса 35 фоизни ташкил этган.

Олимларнинг фикрича, ушбу ачинарли тенденция глобал исиш, кўплаб турлар яшаш муҳитининг йўқ қилиниши, табиатнинг ифлосланиши ва инсон фаолияти туфайли келиб чиқадиган бошқа жараёнлар сабабли яқин йилларда янада тезлашиши мумкин. Лондон зоология жамияти раҳбари Мэтью Гуднинг таъкидлашича, ҳисоботдан чиқарилган хулосалар яққол кўриниб турибди.

“Биз табиат ҳалокати ва иқлим ўзгариши учун ҳал қилувчи нуқтага хавфли даражада яқинлашдик. Аммо биз биламизки, табиатга имкон берсак, у тикланиши мумкин ва ҳали ҳам ҳаракат қилиш учун имконият бор”, деди эксперт.

Лондон зоология жамияти айрим ижобий ўзгаришларни ҳам қайд этган. Масалан, 2010 йилдан 2016 йилгача Африка марказий ҳудудларида тоғ гориллалари популяцияси 3 фоизга оширилган. Шунингдек, 2020 йилга келиб, Европада йўқ бўлиб кетиш хавфи остида бўлган ёввойи бизонларнинг сони 6,8 мингга етказилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зимбабве ҳукумати сўнгги 40 йил ичида кузатилаётган энг кучли қурғоқчилик сабаб азият чекаётган аҳолини боқиш учун 200 та филни сўйишга қарор қилган эди. 
Ундан олдинроқ эса худди шу мақсад билан Африканинг жануби-ғарбий қисмидаги Намибия ҳукумати ҳам 723 та ёввойи ҳайвонни, жумладан 83 филни сўйишни режалаштирган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёввойи ҳайвонлар Лондон зоология жамияти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар