“Aталанта” - “Валенсия” учрашуви биологик бомбага тенглаштирилди

Спорт

image

Италиянинг Бергамо шаҳри мэри Жоржио Гори 2020 йилнинг 19 февраль куни Чемпионлар лигаси доирасида ўтказилган “Aталанта” - “Валенсия” учрашувига нисбатан ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда Marca нашри ёзмоқда.

“Миланда ўтган ва 44 000 дан ортиқ мухлис кузатган ушбу ўйин — биологик бомба бўлди. Ўша вақтда биз нималар бўлаётганини билмаган эдик. Италияда коронавирусга чалинган илк бемор 23 февраль куни маълум бўлди. Бу билан стадионга ташриф буюрган мухлисларнинг деярли барчаси инфекция билан зарарланган, дея айта олиш мумкин. 

Ҳеч ким вирус орамизга кириб келганини сезмаган. Барча гуруҳ-гуруҳ бўлиб футбол томоша қилган, ўша кеча кўплаб мулоқотлар бўлган. Вирус эса бир одамдан бошқасига ўтиб кетаверган.

Aммо ушбу футбол учрашуви коронавирус тарқалишига ягона сабаб бўла олмайди. Инфекциянинг ҳақиқий ўчоғи Альцано Ломбардо шифохонасида юзага келган. У ердаги бемор бошқа бемор, ҳамшира ва шифокорларга ушбу касалликни юқтирган”, деди мэр.

Сўнгги маълумотларга кўра, Италияда коронавирусга 74386 нафар одам чалинди. 9362 бемор шифо топган бўлса, 7503 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Aталанта” “Валенсия”

Баҳолаганлар

166

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг