Роналдиньо, Роналдо, Криштиану ва Мессилар порлаган чемпионат энди ирқчиларникига айланди – Винисиус

Спорт

image

“Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниор Испания Ла Лигасида ирқчилик авж олганини айтди. Бразилиялик футболчи Испания чемпионатининг 35-туридан ўрин олган “Валенсия”га қарши ўйинда (0:1) трибунадаги мухлислар томонидан ҳақорат қилинди, учрашув якунида футболчи қизил карточка олди.

“Бу кўп бор такрорланди. Ирқчилик Ла Лигада оддий ҳолга айланган. Лига чора кўрмаяпти ва ирқчилар бундан фойдаланяпти. Афсуски, Роналдиньо, Роналдо, Криштиану ва Мессилар порлаган чемпионат энди ирқчиларникига айланди. Испанлардек ажойиб миллат ҳозирда расизмга қарши чиқмаяпти. Ҳар ҳафта рўй берадиган бу ҳолатдан менда ҳимоя йўқ. Мен кучлиман ва ирқчиларга бош эгмайман. Керак бўлса, бу ердан узоқлашаман”, деб ёзди Винисиус ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Испания чемпионатининг ортда қолган 35-туридан кейин “Реал” турнир жадвалида 71 очко билан 3-поғонада бормоқда. Қироллик клубининг очко йўқотишидан ҳамшаҳарлари “Атлетико” унумли фойдаланиб, жадвалда 2-поғонага кўтарилиб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Валенсия” Винисиус Жуниор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made