AstraZeneca қўллаш осон бўлган вакцинани тақдим этмоқчи

Олам 1818
image

AstraZeneca компанияси Оксфорд университети билан биргаликда COVID-19 га қарши бурун учун спрей кўринишидаги вакцинасини синовдан ўтказиш учун кўнгиллилар изламоқда. Бу ҳақда "Financial Times" хабар берган.  

Хабарларга кўра, синовнинг биринчи босқичи учун 40 ёшгача бўлган 30 нафар жисмонан соғлом кишилар керак бўлади. 

Таъкидланишича, тест синовлари тахминан тўрт ой давом этади. 

Маълумот учун, AstraZeneca вакцинаси билан эмланганларда жиддий ножўя таъсирлар кузатилиб, баъзиларнинг вафот этиши ортидан Европанинг қатор ривожланган давлатлари препаратни қўллашни тўхтатиб қўйганди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон COVAX дастури доирасида 660 минг доза AstraZeneca вакцинасини қабул қилиб олди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 50
Рейтинг: 2.9
t
×