Асрнинг энг яхши дарвозабони эълон қилинди

Спорт

image

Италиялик афсонавий посбон Жанлуижжи Буффон XXI асрнинг яхши дарвозабони деб топилди. Бу ҳақда “Goal” хабар берди.

Умумий ҳисобда экспертлар XXI асрнинг энг яхши дарвозабонлари рейтингига 25 кишини киритди. Ушбу рўйхатда эса “Ювентус” ва Италия терма жамоасининг 46 ёшли собиқ дарвозабони биринчи ўринни эгаллади. Кучли учликка германиялик Мануэль Нойер ва испаниялик Икер Касильяс киритилди. 

Кучли ўнликда эса Петр Чех (4-ўрин), Оливер Кан (7-ўрин) ва Эдвин ван дер Сар (8-ўрин) каби фаолиятини якунлаган йирик номларни кўриш мумкин. Ҳозирда фаолиятини давом эттираётган Тибо Куртуа 5-ўрин, Алиссон 6-ўрин, Ян Облак 9-ўрин ва Эмилиано Мартинес 10-ўринда қайд этилди.

Маълумот учун, Буффон фаолияти давомида UEFA версиясига кўра, Европанинг энг яхши футболчиси деб топилган. Шунингдек, у жамоавий совринлардан Жаҳон кубоги ва Италия чемпионлигини қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Икер Касильяс Мануэль Нойер Жанлуижжи Буффон Дарвозабон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг