“Аср жанги” ғолибига махсус камар топширилади
Спорт
−
06 Февраль
9088Украиналик Александр Усик ва британиялик Тайсон Фьюри ўртасидаги бокс бўйича оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун жанг ғолиби махсус камарга эга бўлади. Бу ҳақда Саудия Арабистони Кўнгилочарликлар бош бошқармаси раиси Турки Ал аш-Шайх ўз Х саҳифасида маълум қилди.
“Камар Усик ва Фьюрини кутмоқда. Бу камар ушбу жанг учун махсус ишлаб чиқилган. Биринчи марта битта оғир вазн тоифасидаги жангда тўртта чемпионлик камари ўртада турибди. “Аср жанги”, дейди Ал аш-Шайх.
Усик ва Фьюри ўртасидаги 17 февраль куни Ар-Риёдда бўлиб ўтиши керак эди, бироқ спарринг пайтида британиялик боксчи қошидан жиддий жароҳат олганлиги сабабли 18 майга қолдирилди.
37 ёшли Усик профессионал рингда 21 та жанг ўтказиб, 21 та ғалабага эришган. У Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA), Халқаро бокс федерацияси (IBF), Жаҳон бокс ташкилоти (WBO) ва Халқаро бокс ташкилоти (IBO) чемпиони ҳисобланади.
Фьюри 35 ёшда, Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) чемпионлик камарига эга ва профессионал фаолиятида мағлубиятга учрамаган (34 ғалаба ва битта дуранг).