“Аср жанги”дан ким қанча даромад қилди?
Спорт
−
20 Май
19817Оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпионлиги учун ўтказилган Александр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасидаги жангдан украиналик боксёр 45 миллион доллар даромад қилди. Бу ҳақда “The Independent” хабар берди.
Манбага кўра, жангнинг мукофот жамғармаси 150 миллион долларни ташкил этган. Тайсон Фьюри тўқнашувдан 105 миллион доллар фойда кўрди.
Қайд этиш жоиз, Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда ўтказилган жангда Усик рақибини очколар ҳисобига кўра мағлуб этиб, мутлақ жаҳон чемпионига айланди ва махсус камар билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Усик вазн тоифасидан қатъи назар, дунёнинг энг яхши боксчилари (P4P) рейтингида етакчига айланиб олгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь