Асосий босқичда рақибларимиз ким бўлиши муҳим эмас – Раҳмоналиев
Спорт
−
10:59 399 1 дақиқа
Озарбайжоннинг “Сабаҳ” клуби футболчиси Умарали Раҳмоналиев жамоасининг Чемпионлар лигаси финал босқичига чиққанидан сўнг асосий босқичдаги рақиблардан қўрқмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда ўзбекистонлик футболчи “Хапоэль Беэр-Шева” жамоасига қарши ўйиндан сўнг сўз очди.
Озарбайжон клуби кеча, 25 август куни плей-офф босқичининг жавоб учрашувида Исроилнинг “Хапоэль Беэр-Шева” жамоасини 5:2 ҳисобида мағлуб этиб, икки ўйин натижасига кўра 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа, “Сабаҳ” тарихда биринчи марта турнирнинг асосий босқичига йўлланма олди.
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи ҳал қилувчи баҳсда жамоа якуний муваффақиятга ишонганини таъкидлади.
“Биз аъло даражада кураш олиб бордик. Кейинги босқичга чиқишимиз мумкинлигига ишонган эдик. Йигитлар билан фахрланаман”, дейди Раҳмоналиев.
22 ёшли футболчи Озарбайжон футболидаги ўсишни қайд этиб, мухлисларга ҳам миннатдорлик билдирди.
“Асосий босқичда рақибларимиз ким бўлиши биз учун муҳим эмас. Биз ўз ўйинимизга эътибор қаратамиз”, дея қўшимча қилди Раҳмоналиев.
Эслатиб ўтамиз, “Сабаҳ” Чемпионлар лигаси асосий босқичига олиб чиққан ҳал қилувчи ўйинда Умарали Раҳмоналиев жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилганди.
Live
Барчаси