Асли америкалик боксчи Путин сурати туширилган футболкада кўриниш берди 

Спорт

image

Россия фуқаролигини олган асли америкалик боксчи Кевин Жонсоннинг Россия Президенти Владимир Путиннинг исми ва сурати туширилган 12 та футболкаси борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда боксчининг ўзи "РИА Новости"га берган интервьюсида айтиб ўтди.

Жонсонга кўра, у турли тадбирлар ва матбуот анжуманларида Путиннинг сурати туширилган либосда юришни ўзига одат қилиб олган.

“Россия фуқаролигини олганимдан кейин ўзимни яхши ҳис қила бошладим. Бу менинг иккинчи туғилган куним”, дейди Жонсон.

Эслатиб ўтамиз, америкалик боксчи 9 январь куни фуқароликни қабул қилганди. 

Маълумот учун, умумий ҳисобда 44 ёшли спортчи профессионал рингда 60 та жанг ўтказган ва шулардан 36 тасида ғалаба қозонган, 22 та жангда эса мағлубиятга учраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Кевин Жонсон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг