“Askiya city” қурилиш майдонида 51 ёшли эркак вафот этди
3-саҳифа
−
19 Февраль
5777Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Аския кўчасида жойлашган кўп қаватли уй қурилиш ишлари олиб борилаётган бинода бахтсиз ҳодиса туфайли 51 ёшли эркак вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Воқеа 17 февраль куни содир бўлган. 1974 йилда туғилган эркак кўп қаватли уй қурилиш ишлари олиб борилаётган бинога кираётган вақтида, зинапоядан тойиб кетиб, бахтсиз ҳодиса туфайли бинонинг ертўла қисмига, баландликдан тушиб кетиб, шу жойнинг ўзида вафот этган.
Билдирилишича, ҳозирда текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Askiya city” иши
2021 йилинг 17 февраль куни QALAMPIR.UZ сайтида “INSOFT INVEST” МЧЖнинг инсофи борми? Аҳоли ноқонуний қурилишдан норози” номли журналистик суриштирув эълон қилинган эди. Унда Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Жамшид Шоший кўчасида ҳеч қандай рухсатсиз, тасдиқланмаган лойиҳа асосида “Askiya city” номини олган кўп қаватли тураржой мажмуаси қурилгани, ушбу қурилиш “INSOFT INVEST” МЧЖ ва “GRAND HOUSE” МЧЖ томонидан амалга оширилгани ҳақида сўз борганди.
25 февраль куни Тошкент туманлараро Иқтисодий судида судья Дилбар Хайруллаева раислигида ноқонуний қурилиш юзасидан иш кўрилиши бошланиб, 2021 йил 6 апрель куни суд томонидан ҳал қилув қарори эълон қилинди. Қарорда “INSOFT INVEST” МЧЖ ва “INSOFT INVEST” МЧЖ томонидан қурилган “Askiya city” тураржой мажмуасини компания ҳисобидан бузиб ташлаш белгиланган.
Орадан 7 ой ўтса ҳамки, суд қарорининг ижроси таъминланмади, ноқонуний қурилган мажмуада хонадон савдолари ҳамон давом этди. Шу сабабдан фуқаролар суд қарорининг ижроси пайсалга солинаётганини айтиб, QALAMPIR.UZ'га қайтадан мурожаат қилишган эди.
QALAMPIR.UZ ҳолат юзасидан Адлия вазири Русланбек Давлетов фикри билан қизиқди. Вазир суд томонидан ноқонуний қурилиш бўлгани аниқланган бўлса, бу биноларнинг бузилиши тарафдори экани, ноқонуний қурилган бинога жуда катта пул миллиард, триллион кетган бўлса ҳам адолат таъминланиши кераклигини таъкидлади. Ҳозирги кунда МЧЖ ва уй учун пул тўлаган 50 дан ортиқ фуқаро ўртасида суд давом этмоқда.
LiveБарчаси