Ашраф Ғанига бошпана берган БАА 5 минг афғон қочқинини қабул қилмоқчи

Олам

image

Бирлашган Араб Амирликлари “Толибон” ҳаракати ҳокимият тепасига келиши муносабати билан мамлакатдан эвакуация қилинган 5 минг афғон қочқинини ўз ҳудудида вақтинча жойлаштиради. Бу ҳақда БАА ахборот агентлигига асосланиб хабар берилган.  

“Америка Қўшма Штатларининг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун БАА Афғонистондан эвакуация қилинган ва учинчи давлатларга кетаётган 5000 афғон фуқаросини қабул қилишга рози бўлди”, дейилган хабарда. 

Унга кўра, фуқаролар “яқин кунларда Америка самолётлари билан Қобулдан” олиб чиқилади. 

Бу одамларнинг БААдан қаерга ва қачон кетиши аниқланмаган. Ҳозирда АҚШ афғон қочқинларини қабул қилиш масаласида бир қатор давлатлар билан музокараларни давом эттирмоқда. 

АҚШ Президенти Жо Байденга кўра, Америка Қўшма Штатлари 14 августдан бери Афғонистондан 13 мингга яқин одамни эвакуация қилган. Улар орасида АҚШ ва бошқа давлатларнинг ҳарбийлари ва тинч аҳолиси, жумладан, “Толибон”дан қочган афғонлар бор.

Аввалроқ, Албания, Уганда, Мексика, Канада ва Чили ўзига ёрдам берган афғонистонликларни эвакуация қилаётган АҚШга ёрдам таклиф қилганди. Улар афғон қочқинларини ўз ҳудудида вақтинча жойлаштириш таклифини билдирган. 

Эслатиб ўтамиз, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Афғонистонни тарк этган собиқ Президент Ашраф Ғани ва унинг оила аъзоларига ҳам бошпана берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон БАА

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг