Ашраф Ғани қайси давлатда экани маълум бўлди 

Олам 42521
image

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Афғонистонни тарк этган собиқ Президент Ашраф Ғани ва унинг оила аъзоларига бошпана берди. Бу ҳақда бугун, 18 август куни WAM ахборот агентлиги мамлакат Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлигига таяниб хабар берди

“БАА Президент Ашраф Ғани ва унинг оиласини инсонийлик юзасидан мамлакатга қабул қилди”, дейилади ТИВ баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 август куни “Толибон” ҳаракати Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрини жангсиз эгаллади. Мамлакат Президенти Ашраф Ғани ўша куни истеъфога чиққанини эълон қилди

Бироқ, бир муддат собиқ Президентнинг қаерда экани очиқ қолди. ОАВда уни қайси давлат қабул қилгани ҳақида расман тасдиқланмаган хабарлар тарқалди. Шу билан бирга, Ашраф Ғанининг мамлакатни вертолёт тўла пул билан тарк этгани айтилди

Маълумот ўрнида, Ашраф Ғани Афғонистон Ислом Республикасини 2014 йилдан бери бошқариб келаётганди. 
 

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2037
Рейтинг: 2.9
t
×