Беш давлат АҚШга афғон қочқинлари масаласида ёрдам таклиф қилди
Олам
−
20 Август 2021
7623Албания, Уганда, Мексика, Канада ва Чили ўзига ёрдам берган афғонистонликларни эвакуация қилаётган АҚШга ёрдам таклиф қилди. Улар афғон қочқинларини ўз ҳудудида вақтинча жойлаштириш таклифини билдирди. Бу ҳақда кеча, 19 август куни АҚШ Давлат департаменти Матбуот хизмати раҳбари Нед Прайс журналистлар учун ўтказилган брифингда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Албания ҳамда Канада расмий Вашингтон Қобулдан эвакуация қилаётган ва АҚШга кириш учун виза кутаётган афғонларни ўз ҳудудига жойлаштириш таклифини берган. Бунгача Қатар ва Қувайт шундай ёрдам кўрсатишини айтганди.
“Биз, шунингдек, вақтинчалик эвакуация қилинаётган Афғонистон фуқароларига мезбонлик қилиш таклифини билдиргани учун Угандага чуқур миннатдорлигимизни билдирамиз”, дейди Прайс. Унинг қўшимча қилишича, Мексика ва Чили ҳам афғонларга ёрдам бермоқчи эканини маълум қилган.
Прайснинг сўзларига кўра, АҚШ Давлат департаменти Америка ҳарбийларига ёрдам берган афғонларни “Толибон” таъқиб қилаётгани ҳақидаги хабарларни кўрган, бироқ улар ўз тасдиғини топмаган.
“Мен ҳисоботларни кўрганман, бироқ бундай маълумотларни тасдиқлай олмайман”, дейди АҚШ Давлат департаменти вакили.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь