Ашраф Ғани дунё етакчиларига чақириқ билан чиқди

Олам

image

Афғонистон Ислом Республикаси муҳим геосиёсий нуқтада жойлашган ва ҳали ишга солинмаган кўплаб имкониятлар мавжуд. Бу ҳақда Афғонистон Ислом Республикаси (АИР) Президенти Муҳаммад Ашрф Ғани БМТ Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясидаги нутқида айтиб ўтди.

У нутқи аввалида БМТнинг Афғонистон ва бутун дунёга таъсир кўрсатаётган муаммони ҳал қилишдаги ролини эътироф этди.

“Бизга керак бўлган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти – бу хартиянинг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун керакли куч, имконият, капитал ва ваколатга эга тузилма”, деган Ғани.

Афғонистон Президенти чиқиши давомида халқаро жамоатчиликни Афғонистонни суверен ва демократик давлат сифатида шаклланиши учун қўллаб-қувватлашга чақирди.

“Фурсатдан фойдаланиб, Бош Ассамблея ва P5 (БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари – АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия ва Франция) нинг ҳар бир аъзосидан сўнгги 19 йилдаги йўқотишларини тиклаб, янада кўпайтира оладиган суверен, ягона ва демократик Афғонистонни шакллантиришга чақираман”, деган Ғани.

Шунингдек, у Афғонистонда зўрликни тугатиш зарурлигини таъкидлади ва ўт очишни тўхтатишга эришиш Ҳукуматнинг музокаралардаги асосий мақсади эканини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ашраф Ғанининг БМТдаги нутқи Қатарда Ҳукумат ва "Толибон" вакиллари ўртасида давом этаётган тинчлик учун музокаралар фонида бўлиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Ашраф Ғани

Баҳолаганлар

389

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг