“Асалҳоней” қотиллигида гумонланган шахс ушланди
3-саҳифа
−
22 Март 2022
71209Ўзбекистонда “Асалҳоней” номи билан танилган инста-блогер Асал Хўжаевани ўлдиришда гумонланган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда QALAMAPIR.UZ’га Бош прокуратура Мабуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, “Асалҳоней” қотиллигида 1997 йилда Хоразм вилоятида туғилган шахс гумонланмоқда.
Бош прокуратура иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаслигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Асал Хўжаеванинг мурдаси жорий йилнинг 18 март куни соат 10:01 да Яшнобод тумани ИИО ФМБ Навбатчилик қисмига Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 99-уй, 210-хонадоннинг ётоқхонасида қотиллик аломатлари билан топилганди.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, Асал Хўжаеванинг ўлими қорин олд соҳасида бир дона санчилиб кирувчи кесилган жароҳати, бўйин чап томони санчиб кесилган жароҳати, бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия юмшоқ тўқималарига қон қуйилиши оқибатида юз бергани аниқланган.
Воқеа жойи криминалистика техника воситалари ёрдамида кўздан кечирилиб, қонга ўхшаш доғлардан намуналар, мурда кийимлари, қўл бармоқ излари, 1 дона ноутбук, 1 дона флешка, 4 дона уяли алоқа телефони, 4 дона банк пластик карталари далилий ашё сифатида олинган.
Воқеа жойига Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари Икром Наримов, шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Турсунов, Яшнобод тумани прокурори А.Донаев, шаҳар ИИББ ва туман ИИО ФМБ раҳбарияти ҳамда тезкор тергов гуруҳи аъзолари етиб борган.
LiveБарчаси