Асакада 9 яшар қиз ўлдириб кетилди. БП расмий маълумот берди
Жамият
−
22 Июнь 2020
34039Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Асака туманида тўққиз яшар қизалоқ ўлдириб кетилганига оид хабар тарқалди. Бош прокуратуранинг QALAMPIR.UZ’га маълум қилишича, фожиа ҳақиқатан ҳам юз берган.
Маълумотларга кўра, шу йилнинг 21 июнь куни соат 18:00 атрофида вояга етмаган Қ.И.нинг (2011 йилда туғилган, қиз бола, мактаб ўқувчиси) жасади яшаш хонадонида топилган. Марҳуманинг кўкрак-қорин соҳасида кесувчи-санчувчи жисмлар орқали 16 та тан жароҳати етказилган.
“Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида мурда ётган хонада буюмларнинг жойлашиш тартиби бузилганлиги, кийиниш столи (трюмо) тортмасида бўлган 1,5 млн. сўм пул йўқолганлиги аниқланган”, дейилади маълумотда.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан шу куни ЖКнинг (Жиноят кодекси) 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-тезкор гуруҳи ташкил этилган. Жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси