Telegram
Биринчи билинг!
Спорт
−
10 Апрель 2020
3487“Спартак”, “Севилия”, ПСЖ ва “Арсенал” жамоларининг собиқ мураббийи Унаи Эмери Италиянинг “Милан” жамоасини бошқариши мумкин. Бу ҳақда “Sky Sports” хабар бермоқда.
“Милан”, шу билан бирга, немис мутахассиси Ральф Рангникнинг хизматларига қизиқмоқда, аммо клуб уни қайси лавозимда ишга олишни билмаяпти – спорт директорими ёки бир вақтнинг ўзида директор ва бош мураббийми? Агар “Милан” биринчи вариантни кўриб чиқаётган бўлса, унда Эмери жамоани бошқариши мумкин.
Шунингдек, “Милан”ни бошқариш учун даъвогар мураббийлар сафида “Интер”, “Рома” ва “Зенит”нинг собиқ мурабиийи Лучано Спаллетти ҳам бор.
Жамоани сўнгги бор Женнаро Гаттузо (2017-2019) бошқарган эди.
LiveБарчаси