“Арсенал” Лондон дербисида “Тоттенхэм”ни енгди 

Спорт 2799
image

Бугун, 1 октябрь куни “Арсенал” ҳамда “Тоттенхэм” жамоалари Англия Премьер лигасининг 9-тури доирасида куч синашди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан “Арсенал” устунликни ўз қўлига олди. Бу 20-дақиқага келибгина ўз самарасини берди Томас Парти гол муаллифига айланди. 31-даиқада Xарри Кейн пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. 

Иккинчи бўлимда ҳам Артета шогирдлари ишончли ҳаракат қилишди. 49-дақиқада Габриэл Жесус “Арсенал”ни яна бир бор ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундоқ ҳам устунликни рақибларига бериб қўйган “шпорлар” 62-дақиқага келиб бир киши кам бўлиб қолди. Эмерсонга ҳакам томонида қизил карточка кўрсатилди. Бундан “тўпчилар” унумли фойдаланиши кутилганди. 67-дақиқада Гранит Жака “Арсенал”нинг учинчи голи муаллифига айланди. Ҳисобни ўзи учун фойдали кўринишга келтирган “Арсенал” кетма-кет ҳужумлар ташкил қилишдан чарчамади. Бироқ учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа, Лондон дербиси “Арсенал”нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

“Арсенал” – “Тоттенхэм” 3:1.

Голлар: 1:0 – Томас Парти (20), 1:1 – Харри Кейн (31ъп), 2:1 – Гбриел Жесус (49), 3:1 – Гранит Жака (67).

Арсенал: Рэмсдейл, Уайт, Габриэл, Салиба, Зинченко, Жака, Парти, Эдегор, Сака, Габриэл Жезус, Мартинелли.

Тоттенхэм: Льорис, Эмерсон, Дайер, Лангле, Ромеро, Перишич, Хейбьерг, Бентанкур, Сон Хён Мин, Кейн, Ришарлисон.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 2.9
t
×