Арманистон ва Озарбайжон ўртасида отишма
Олам
−
08 Январь 2022
10974Озарбайжон Мудофаа вазирлиги бугун, 7 январь куни Арманистон билан чегарада навбатдаги провокация ҳақида хабар берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, арман ҳарбийлари 8 январь куни куннинг иккинчи ярмида республиканинг Калбажар вилояти ҳудудидаги Озарбайжон ҳарбийларининг позицияларини ўққа тутган. Автоматик граната ва йирик калибрли қуроллардан отиш Арманистоннинг Басаркечеяр вилоятидаги Юқори Шўржа аҳоли пункти йўналишидан олиб борилган.
Кўрилган жавоб чоралари натижасида қуролли тўқнашув бостирилган. Озарбайжон Қуролли кучлари шахсий таркиби орасида қурбонлар йўқ.
Кўрсатилган йўналишда вазият барқарорлашган.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги бор 2021 йилнинг 9 декабрь куни Арманистон Қуролли кучлари Озарбайжон Калбажар вилояти томонга қарата ўқ узганди. Оқибатда Озарбайжон-Арманистон давлат чегарасининг Калбажар йўналишида Асиф Адил ўғли Алиев ҳалок бўлган.
Ўтган йилнинг 14 декабрь куни Бельгиянинг Брюссель шаҳрида Европа кенгаши раиси Шарль Мишель ташаббуси билан Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ўртасида уч томонлама учрашув ўтказилди. Озарбайжон Президенти беш соат давом этган бу музокараларни конструктив дея баҳолади.