Озарбайжон-Арманистон ўртасида яна отишма. Қурбон бор

Жамият

−

image

Арманистон Қуролли кучлари Озарбайжон Калбажар вилояти томонга қарата ўқ узди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда. 

“Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари давлат чегарасининг Калбажар участкасида навбатдаги провокацияни амалга оширди. 

9 декабрь куни соат 15: 00 атрофида арман ҳарбий қисмлари Басаркечеяр вилояти йўналишидаги жанговар позициялардан Озарбайжон армиясининг Калбажар вилоятидаги позицияларини ўққа тутди”, дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, армиянинг бу йўналишда жойлаштирилган бўлинмалари томонидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилган. Операцион вазият бўлинмалар томонидан назорат қилинмоқда.

Расмиу Бакуга кўра, 8 декабрь куни тунда Арманистон Қуролли кучлари томонидан содир этилган навбатдаги провокация натижасида Озарбайжон-Арманистон давлат чегарасининг Калбажар йўналишида Асиф Адил ўғли Алиев ҳалок бўлган. 

Янги юзага келган кескинлик учун бутун жавобгарлик Арманистон ҳарбий-сиёсий раҳбариятига юклатилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

249

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг