Арманистон Президенти рафиқаси билан коронавирусга қарши эмланди 

Олам

image

Арманистон Президенти Армен Саркисян коронавирус инфекциясига қарши эмланди. Бу ҳақда Президент маъмурияти томонидан хабар берилган.  

Таъкидланишича, Армен Саркисян рафиқаси Нунэ Саркисян билан биргаликда шифокорлар кўрсатмасига биноан эмланган. 

Президент ва унинг рафиқаси қайси вакцина билан эмлангани ҳақида маълумот берилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, Арманистон Президенти Армен Саркисян январь ойида, Лондонда янги йил таътилини оиласи билан ўтказаётган вақтда коронавирус юқтириб олганди. 13 январь куни у Буюк Британия пойтахтидаги шифохонага ётқизилган. 15 февраль куни эса Саркисян Лондондан Ереванга қайтиб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Саркисян

Баҳолаганлар

5

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг