Арманистон КХШТ йиғилишида иштирок этмайди
Олам
−
20 Июнь
2943Арманистон Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Ташқи ишлар раҳбарлари кенгашининг Қозоғистонда бўлиб ўтадиган мажлисида иштирок этмайди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Эртага, 21 июнь куни Олмаота шаҳрида бўлиб ўтадиган мажлисда Мирзояннинг нима сабабдан қатнашмаслиги очиқланмаган. Бироқ, вазирлик матбуот котиби ўз Facebook саҳифасида 20 июнь куни Арарат Мирзояннинг амалий ташриф билан Вильнюсга ташриф буюриши ва Литва Ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергис билан учрашишини ёзиб қолдирган.
Маълумот учун, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян 2024 йил февраль ойида мамлакатнинг КХШТдаги иштироки музлатилганини эълон қилганди. Март ойида у агар Ереван иттифоқдошларининг Арманистон суверен ҳудуди қаерда жойлашгани ва КХШТ масъулият зонаси қаерда эканлиги ҳақидаги қарашларидан қониқмаса, иттифоқдан чиқишга рухсат берган эди. Яқинда КХШТ котибияти Пашиняннинг ташкилотдан чиқиш эҳтимоли ҳақидаги сўнгги баёнотлари фонида расмий Ереван унинг тўлақонли аъзоси бўлиб қолаётганлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арарат Мирзоян Бош вазир Никол Пашиняннинг КХШТдан чиқишини рад этгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь