Мирзоян Арманистоннинг КХШТдан чиқишини рад этди

Олам

image

Арманистон Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян Бош вазир Никол Пашиняннинг КХШТдан чиқиш ҳақидаги сўзлари нотўғри қабул қилинганини айтди. Бу ҳақда “News.am” нашри хабар берди.

Мирзояннинг сўзларига кўра, Пашинян ўз сўзлари орқали Арманистон иттифоқдан чиқса, унга умуман қайтмаслигини назарда тутиб гапирган.

Ташқи ишлар вазири кимдир Арманистон Бош вазири мамлакатнинг КХШТдан чиқишини айтса, улар адашишини таъкидлаган.

Маълумот учун, Никол Пашинян 2024 йил февраль ойида Арманистоннинг КХШТдаги иштироки музлатилганини эълон қилганди. Март ойида у агар Ереван иттифоқдошларининг Арманистон суверен ҳудуди қаерда жойлашгани ва КХШТ масъулият зонаси қаерда эканлиги ҳақидаги қарашларидан қониқмаса, иттифоқдан чиқишга рухсат берган эди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 июнь куни парламентдаги ҳукумат соати чоғида Никол Пашинян мухолифатчи депутат Тадевос Аветисяннинг Арманистон КХШТдан норозилигини билдирган ҳолда, нега иттифоқдан чиқмаётгани ҳақидаги саволига жавоб берар экан, “Сиз бу билан мени қўрқитяпсизми? Бизда ҳаммаси яхши, қачон кетишимизни ўзимиз ҳал қиламиз. Лекин кетсак, ортга қайтмаймиз”, деган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Арманистон Мирзоян

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг