Арманистон келишувни бузди. Чегарада яна отишма

Олам 3631
image

3-4 ноябрь кунлари Озарбайжон Қуролли кучларининг Арманистон билан чегарадаги позициялари ўққа тутилди. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабар берди. 

“3 ноябрь куни 20:15 Арманистон Қуролли кучлари бўлинмалари Басаркечар районининг Юқори Шўржа аҳоли пункти йўналишида ўз позицияларидан Озарбайжон армиясининг Калбажар райони Безирхон аҳоли пункти йўналишидаги позицияларига қуроллардан ўқ узди”, дейилади ҳарбий идора матбуот хизмати хабарида. 

Шунингдек, идора 4 ноябрга ўтар кечаси ҳам республика армиясининг Арманистон билан чегарадаги позициялари ўққа тутилгани ҳақида хабар қилди. 

“3 ноябрдан 4 ноябрга ўтар кечаси Арманистон Қуролли кучлари бўлинмалари Басаркечар районининг Азизли ва Юқори Шўржа аҳоли пунктлари йўналишида ўз позицияларидан Озарбайжон армиясининг Калбажар райони Еллиж ва Моллабайрамли аҳоли пунктлари йўналишда позицияларини беш соат давомида турли калибрли қуроллардан ўққа тутди”, дейилади иккинчи хабарда. 

Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳар икки ҳолатда ҳам Озарбайжон армиясининг кўрсатилган йўналишда жойлашган бўлинмалари тегишли жавоб чораларини кўрган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 октябрь куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Россияга бориб, Сочига Президент Владимир Путин иштирокида йиғилиш ўтказди. Унда томонлар қўшма баёнот қабул қилиб, куч ишлатишдан ва уни қўллаш билан таҳдид қилишдан тийилишга келишиб олди. Юқоридаги хабарлардан кўриниб турибдики, Арманистон келишувга амал қилаётгани йўқ. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 57
Рейтинг: 3.1
t
×